Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирлик ҳақида

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик муассасалари

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДАГИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

Тошкент Давлат юридик университети қошидаги академик лицей Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги “Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш тўғрисида”ги 77-сонли ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 1998 йил 25 декабрдаги 534-сонли қарорлари асосида ташкил этилган. Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Марказ-5, 88-уйда жойлашган мазкур ўқув даргоҳига Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг 2000 йил 10 мартдаги 39-сонли буйруғи билан академик лицей мақоми берилди. Таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 9 сентябрдаги 210-сонли буйруғи билан академик лицей Тошкент шаҳар Сирғали тумани 7 мавзе 39 А уйда жойлашган замонавий талабга тўла жавоб берадиган янги бинога кўчириб ўтилди.

Академик лицей ўқитувчилари томонидан Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти каби бир қатор нуфузли олий таълим ва илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Бугунги кунда академик лицейда 82 нафар педагог-ходимлар 982 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия беришмоқда

Академик лицей ўқитувчиларидан 8 нафари фан номзоди илмий унвонига эга. Бугунги кунда улардан 2 нафари докторлик диссертацияси, 11 нафари номзодлик диссертацияси устида иш олиб боришмоқда.

Академик лицейда ўқувчиларнинг чуқур билимга эга бўлиши ва уларнинг ўқув фаолиятини ривожлантириш учун таълим муассасасида ўқув адабиётлари ҳамда турли сиёсий-бадиий адабиётларга бой Ахборот ресурс маркази (АРМ) мавжуд. Шу билан бирга АРМ да электрон дарслик ва турли дарс ишланмаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Лицейда мавжуд 64 та ўқув ва ўқув-лаборатория хоналарининг барчаси кафедра ўқитувчиларига бириктирилган бўлиб, талаб даражасида жиҳозланган.

Ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва фидойи устозларнинг меҳнати самарасини лицей ўқувчиларининг ўқишда, жамоат ишларида эришаётган ютуқлари ҳам кўрсатиб турибди. 2007-2012 йиллар мобайнида фан олимпиадаларида академик лицей ўқувчиларининг 28 нафари, Республика босқичида 5 нафари тарих ва ҳуқуқ фанларидан совринли ўринларни эгаллашиб, имтиёз билан ТДЮИ га қабул қилинган. Тошкент шаҳар босқичида 23 нафар ўқувчилар совринли ўринларни эгаллаганлар.

Академик лицейда маънавий-маърифий ишларга ҳам катта эътибор қаратилган. Бу ишларни амалга оширишнинг асосий мазмун-моҳияти вояга етмаганлар ва ўқувчи- ёшларни она- Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, жисмонан соғлом ва баркамол этиб тарбиялашдан иборатдир.

Академик лицейда маънавий-маърифий ва бошқа турли тадбирларни ўтказиш учун 250 ўринли фаоллар зали ҳамда 40 кишига мўлжалланган маънавият ва маърифат зали мавжуд.

Туман, шаҳар ва республика миқёсида ўтказиладиган турли тадбирларда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг эришган ютуқлари академик лицейда таълим олаётган ўқувчилар учун муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бир қаторда академик лицей ўқувчилари 2010-2011 ўқув йиллари Ўзбекистон республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Ўзбекистон Ресубликаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий ҳуқуқ тизими” мавзусида ўтказилган кўрик танловда фахрли 1-ўринни эгаллади.

Академик лицейда 2012 йил 12 апрелда ўтказилган “Тарих ва таълим” конференция бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда академик лицей ўқитувчилари турли мавзулардаги 72 та мақола билан иштирок этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта-махсус таълим бошқармаси томонидан ўтказилаётган “Барҳаёт анъаналар” кўрик танловининг шаҳар босқичида академик лицей ўқувчилари муносиб иштирок этишди ва совринли ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

Академик лицей ўзининг барча қулайликларга эга замонавий спорт залига, ёзги футбол, волейбол ва баскетбол майдончаларига эга. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида 12 та спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.

Академик лицей ўқувчилари спортнинг бир қанча турлари бўйича катта ютуқларни қўлга киритганлар. Жумладан, 4 нафар ўқувчи жаҳон чемпиони,

6 нафари Осиё чемпионлари ҳамда 50 ка яқин спортчи ўқувчиларимиз спортнинг бир нечта йўналишлари бўйича Республика ва Халқаро мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни эгалладилар.

Лицей фаолияти билан яқиндан танишишингиз учун унинг интернетдаги қуйидаги манзили орқали веб-сайтига киришингиз мумкин.

Манзил:Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 7-мавзе 39-уй  тел: 215-12-91, 215-12-74

yurlit.uz