Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирлик ҳақида

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазир ва ўринбосарлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Давлетов Русланбек Қуролтайевич – 1980 йили 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2004−2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор вазифасини бажарувчиси, 2014−2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, 2016-2017 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 4 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон Фармонига мувофиқ Р.Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланган. 

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг жума куни соат 15.00 дан 17.00 гача.

Телефон: (0371)233-39-04

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Жўраев Нодиржон Савриддинович — 1981 йил 6 январда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти-олий, ҳуқуқшунос.

2001 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2006 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2003–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2006–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2007–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи, 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори, 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 августдаги Фармонига асосан Н.Жўраев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2904-сон Қарори билан Н.Жўраев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача.

Телефон: (0371)233-35-98

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Истамов Махмуд Шухратович – 1979 йил 24 февралда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос.

2000 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосарилавозимларида ишлаган.

2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг  амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлими бошлиғи, 2006-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича инспектори, 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг Адлия идоралари масалалари шўъбасининг етакчи инспектори, 2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, 2017 йил 14 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудирилавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3208-сон қарорига мувофиқ Махмуд Шухратович Истамов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача.

Телефон: (0371)233-53-54 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Ташкулов Акбар Джурабаевич - 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 августдаги Фармонига асосан А.Ташкулов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвонига сазовор бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2905-сон Қарори билан А.Ташкулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг чоршанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача. 

Телефон: (0371)233-53-54 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университетининг ректори

 Каньязов Есемурат Султамуратович — 1971 йил 13 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманой туманида туғилган. Маълумоти-олий, ҳуқуқшунос.

1993 йил Москва давлат автомобиль йўллари институти,1999 йил, Қорақалпоқ давлат университетитамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда “Қорақалпоқавтойўл” давлат акциядорлик бирлашмаси йўллардан фойдаланиш бўлими стажёри, йўл фонди инспекцияси ҳуқуқий маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган.

1996-1999 йиллардаҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг маслаҳатчиси, катта маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бўлим бошлиғи, 1999-2001 йиллардаЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ёрдамчиси, 2001-2005 йиллардаЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи, 2005-2011 йиллардаЎзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, 2011-2013 йиллардаЎзбекистон Республикаси адлия вазири биринчи ўринбосари, 2013-2017 йиллардаТошкент давлат юридик университетининг ректорилавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 августдаги Фармонига асосан Е.Каньязов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2017 йилдаги ПҚ-2933-сон Қарори билан Е.Каньязов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университетининг ректори этиб тайинланган.

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг пайшанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача.

Телефон: (0371)233-41-09 


Вазифалар тақсимоти 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг IV боб 15-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазирга:

адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

вазирлик ҳайъати фаолиятини бошқариш;

вазирлик ишини режалаштириш, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Кадрлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Марказий бухгалтерия фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ахборот хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Тошкент давлат юридик университети фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тошкент юридик коллежи фаолиятини мувофиқлаштириш;

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш вазифалари белгилансин.

 

Вазирнинг биринчи ўринбосарига (Н.Жўраев):

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Адолат” нашриёти давлат корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш;

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти фаолиятини мувофиқлаштириш;

“Ҳуқуқ ва бурч” журнали таҳририяти (муассислар билан келишган ҳолда) фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича масъул раҳбар этиб тайинлансин.

 

Вазир ўринбосарига (М.Истамов):

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифалари белгилансин.

 

Вазир ўринбосарига (А.Ташкулов):

Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ишлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.

 

Вазир ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори (Е.Каньязов)га:

Тошкент давлат юридик университети фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси белгилансин.

 

Вазирлик раҳбарияти ўз хизмат жойларида вақтинча бўлмаганда ёки ушбу лавозимлар вакант бўлган тақдирда, ўзаро ўриндошлик қилиб туриш қуйидагича белгиланган: 

вазир бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраев зиммасига;

вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраев бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир ўринбосари М.Истамов зиммасига;

вазир ўринбосари М.Истамов бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир ўринбосари А.Ташкулов зиммасига;

вазир ўринбосари А.Ташкулов бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир ўринбосари М.Истамов зиммасига;

вазир ўринбосарлари бўлмаганида, уларга юклатилган вазифаларни бажариш вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраев зиммасига;

вазир ўринбосари ‒ Тошкент давлат юридик университети ректори бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш Тошкент давлат юридик университети проректорларидан бирининг зиммасига юклатилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ РАҲБАРИЯТИ
ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ
ВАКИЛЛАРИНИ ҲАФТАЛИК ҚАБУЛ КУНЛАРИ

ЖАДВАЛИ

Лавозими

Ф.И.О.

Қабул куни

Қабул вақти

1.

ВАЗИР

Давлетов Русланбек Қуролтайевич

ЖУМА

15-00 дан

17-00 гача

2.

ВАЗИРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

Жўраев Нодиржон Савриддинович

ДУШАНБА

15-00 дан

17-00 гача

3.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

Истамов Махмуд Шухратович 

СЕШАНБА

15-00 дан

17-00 гача

4.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

Ташкулов Акбар Джурабаевич

ЧОРШАНБА

15-00 дан

17-00 гача

5.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ‒ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ

Каньязов Есемурат Султамуратович

ПАЙШАНБА*

15-00 дан

17-00 гача


*Ҳар пайшанба куни вазир ўринбосари ‒ Тошкент давлат юридик университети ректоритомонидан фуқаролар Тошкент давлат юридик университети биносида қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй.

Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан фуқаролар душанба‒жума кунлари соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача вазирлик биносида қабул қилинади.